Omnium profecto artium medicina nobilissima. (Hippocrates)
RussianEnglishUzbek

Тиббиёт тарихи

Турт унсур хакида таълимот

Қора ер қаъридан то авжи Зуҳал,
Коинот мушкулин барин мен қилдим ҳал.
Кўп чигал тугунни англадим, ечдим,
Ечилмай қолган биргина ажал.

(Абу Али Ибн Сино)

 

medhistory-1Кадимги тиббий адабиётларда турт бирламчи унсур – Олов, Хаво, Ер ва Сув хакидаги назарияларга асосланган табобатнинг услублари келтирилган. Шу тарзда, хаётнинг турт асосий «хилт»и таълимоти пайдо булди. Улар инсон организимининг асосий ташкил этувчи элементларидир. Айнан мана шу «хилт»лар уша давр табиблари тассаввури буйича инсон организмини ташкил этади, хамда унинг согломлик ёки бетоблик холатини белгилайди.

Уша давр табиблари тушунчасига кура, инсон организми соглом булиши учун барча турт элемент тулик кувватлилигича ва узаро уйгунликда булиб, бир-бирини тулдиради, мукобиллаштиради.

Бу турт элемент хакидаги тушунча Афлотун (Платон) асарларида учрайди. Афлотуннинг «Тимей» номли асарида туртта бирламчи элементдан келиб чиккан коинот макро космоси хакидаги умумий конун - коидалар билан бир каторда, хаёт бойликларини узида жо килган одам организми – микро космос конуниятлари хам акс эттирилган. Худди шу асарида Афлотун инсон организми ва бутун борликни харакатлантирувчи бирламчи элементлар концепциясидан келиб чиккан холда одам анатомияси ва физиологияси хакида батафсил маълумотлар келтиради.

Кейинчалик бу карашлар Арасту ва Гиппократ томонидан ривожлантирилди ва деярли узгаришсиз «гуморал паталогия назарияси» га асос булди. Бу эса кейинчалик табобатнинг ривожланишига жуда кучли таъсир курсатди.

Тиббиёт отаси хисобланмиш, Гиппократ таълимотига кура инсон танаси турт асосий «намлик» уйгунлигидан: «кон», «шиллик», «сарик сафро» ва «кора сафро»дан шаклланган. Буларнинг бари асосий бирламчи табиат ва коинотни ураб турган унсурлар: Хаво, Сув, Олов, ва Ерга мос келади.

Гиппократ айтишича, инсон саъломатлиги ва касаллиги унинг организмида мавжуд булган «Хилт»ларнинг аралашуви ва узаро таъсирига буткул богликдир. (Гумор - кадимги юнончадан нафакат суюклик ёки шарбат балки, таркалувчи, сизиб утувчи, ичига кирувчи маъноларини англатади.)

Гиппократ «шарбат»ларининг хар бири узига хос хусусиятларга эга. Масалан, «кон» – намлик ва иликлик, «шиллик» – совук намлик, «сарик сафро» – курук иликлик, «кора сафро» – совук куруклик хусусиятларига эга.

Бирор элементнинг ортиклиги тана таркибининг туртта вариантини хосил килади: илик нам – коннинг устунлиги билан (сангвиник), илик-курук– холерик, совук нам – флегматик, совук курук – меланхолик. Тана тузилишидаги фарклар, яъни, кон, лимфа, сарик ёки кора сафронинг бирортасининг ортиклиги билан касалликка булган мойиллик тушунилар эди. Кони куп булган одамлар безгак билан огрийди, флегматиклар истиско билан огрийди, холериклар сафронинг таркалиши ва хоказолар.

avicenna-2Абу Али Ибн Сино Гиппократ таълимотини ривожлантирди ва бойитди. Ибн Сино назариясига кура, бу турт мижозлар баркарор эмасдир, балки метереологик шароит ва йил фаслларининг узгариши каби ташки ва ички омилларга богликдир. Оддий мижозлар тавсифи билан бир каторда, Абу Али Ибн Сино, элементлар уйгунлигидан хосил буладиган мураккаб мижозларга хам тавсиф беради.

Ибн Сино босик ёки нормал мижозлардан ташкари яна саккиз хилдаги номукобил мижозларни ажратади: улардан турттаси битта элементнинг устуворлиги билан (оддий мижозлар): иссик, совук, курук, нам; хамда туртта икки элементнинг устуворлиги (мураккаб): илик курук ва хакозо. Хилтлар орасидаги мутаносибликнинг бузилиши касаллик аломатидир.

Ибн Синонинг изланишлари амалий максадларни кузлайди: ташхис куйиш, даволаш, касалликнинг олдини олиш чоралари – аник бир патологияга мойилликни аниклаш ва уни бартараф килиш, масалан, айнан ушбу шахсга мулжалланган пархез тайинлаш каби.

Организмни ташкил этувчи хилтлар – кувватларнинг сифати хакидаги щуларга ухшаш тассаввурлар Хинд, Тибет ва Хитой табобат тизимининг пойдеворини ташкил этган.

Хилтларнинг керакли даражадаги мутаносиблиги организм саломатлигини таъминлайди. Хилтлар номеъёрий алмашинуви беморликка олиб келади. Табибнинг иши касалликни кузатиб, даволаш усулларини топишдадир.

Организмни бошкариб турувчи табиий куч мавжуд, деб хисобланар эди. Табиб вазифасига факатгина касалликни даволаш эмас, балки бемор организмига кассаликни келтириб чикарувчи омилларга карши курашда фаол ёрдам бериш, хамда касалликнинг боришини диккат билан урганиб, даволовчи воситаларни организмнинг муайян хилтларига таъсирини урганиш кирган.

kniga-2Шарк табобатида инсон омилига яхлитлик, бутун тириклик, узини ураб турган мухит – хаётни ва коинотни бошкарувчи Унсурлар билан бевосита алокадор, деб каралган. Инсон организми булинмас, яхлит элемент жонли Мавжудликдир.

Шарк табобатнинг умумий хулосасига кура мувозанатни саклаб турувчи кувват – Унсурлар – «хилтлар» инсон организми фаолиятини бошкарувчи кувват билан таъминлаб туради.

Одам танасида Хаво мушакларнинг турли харакатида, юрак уришида, турли кенгайиш ва торайишларида, упка харакатида, ошкозон девор ва ичаклар харакатида намоён булади. Микроскоп оркали хужайраларда содир булаётган айрим узгаришларни кузатиш мумкин. Турли таъсирларга жавоб – турли асаб импульсларнинг харакатидир. Марказий нерв системасининг барча харакатларини Хаво элементи бошкаради.

Моддалар алмашинуви, метаболизм одам танасидаги олов манбайидир. Олов хазм килиш системасида энг фаолдир. Олов бош мия катта шарларининг кулранг моддасида идрок сифатида намоён булади. Олов ёругликни кабул килувчи куз тур пардасининг фаолиятида хам намоён булади. Тана харорати, овкатни хазм килиш жараёни, идрок килиш ва куриш – буларнинг хаммаси олов элементи томонидан бошкарилади. Организмдаги модда алмашинуви, хамда ферментлар системаси хам Олов томонидан назорат килинади.

Сув элементи танада ошкозон, ичак ва сулак безлари секрециялари, шиллик копламларда, кон плазмасида, хужайра плотаплазмаларида намоён булади. Кусиш ёки ич кетиш натижасида тана сувсизланишини дархол тухташ керак, акс холда хаёт хавф остида колади.

Ер элементи барча жонли ва жонсиз унсурларни узининг каттик юзасида саклаганлиги сабабли, хар кандай хаёт куриниши мумкиндир. Одам танасининг барча каттик структуралари – суяк, тогай, тирнок, мушаклар, пайлар, тери ва сочлар Ер элементидан келиб чикади ва унга карашлидир.

Шундай килиб, турт дастлабки элементлар концепциясини динамик гомеостаз назарияси, деб тан олиш мумкин. (Гомеостаз – организмнинг индивидуал функционал хусусиятларининг доимийлигини, узининг бошкарувини таъминловчи жараёнлар йигиндисидир).

 

Finland inotur picma